Бу ҳақда турк ва араб ОАВлари хабар бермоқда. Манбаларга кўра, Асма Путин ҳомийлигидаги Россиядаги янги ҳаётидан норози ва Лондонга кўчиб ўтмоқчи. Икки ҳафта олдин Сурия диктатори Асад исёнчилар пойтахт Дамашқ ва унинг саройига етиб борганидан кейин оиласи билан Москвага қочиб кетди.
Маълумотларга кўра, Асма ал-Ассад кўчишга мажбур бўлгач, Россия судидан Москвани тарк этиш учун махсус рухсат сўраган. Унинг сўрови ҳозирда Россия расмийлари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Асма ал-Ассад суриялик бўлишдан ташқари Британия фуқаролигига ҳам эга. У 1975 йилда Лондонда туғилган. 2000 йилда у Сурияга кўчиб ўтди ва 25 ёшида Башар ал-Ассадга турмушга чиқди.
Асаднинг ўзи Россия бошпанасида қаттиқ чекловлар остида яшайди: унинг бошпана сўрови маъқулланди, аммо унга Москвани тарк этиши ёки сиёсий фаолият билан шуғулланиши тақиқланган. Бундан ташқари, Россия расмийлари унинг активларини музлатиб қўйгани хабар қилинган. Активлар орасида 270 килограмм олтин, икки миллиард доллар ва Москвадаги 18 та квартира бор.