Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Башар Ал-Асад турк томони билан музокаралардан бош тортди

Башар Ал-Асад турк томони билан музокаралардан бош тортди

Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Ассад Туркия вакиллари билан музокара ўтказишдан бош тортди, гарчи Анқара учрашув ташкил этишга уринишса ҳам.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан "Al Arabiya"га берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, Анқара Асаддан кўп марта учинчи томонлар, жумладан Ироқни воситачи сифатида жалб қилган ҳолда музокаралар ўтказишни сўраган.

Фидан Сурияга келишга уринишлар бўлганини, шахсан ўзи Дамашққа мурожаат қилганини, аммо Асад барча таклифларни рад этганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни мухолифат қуролли гуруҳлари аъзолари Алеппо ва Идлиб вилоятларидаги ҳукумат кучлари позицияларига кенг кўламли ҳужум уюштирган эди. 7 декабрь оқшомида исёнчилар бир қанча йирик шаҳарларни – Алеппо, Хама, Дайр-аз-Зор, Дера ва Хомсни эгаллаб олишди. Якшанба куни эрталаб улар Дамашққа киришди, шундан сўнг Сурия армияси бўлинмалари шаҳарни тарк этди.

Сурия президенти Башар ал-Ассад шу куни мамлакатни тарк этди. Бир қанча вақт давомида унинг самолётини очиқ манбалар орқали кузатиб бўлмади; бироқ, кейинроқ Россиянинг ТАСС агентлиги Кремлдаги манбага таяниб, у ва унинг оила аъзолари Москвага келгани, Россия Федерацияси уларга бошпана бергани ҳақида хабар берди.

8 декабрь куни Сурия муваққат ҳукумати раҳбари Абдураҳмон Мустафо TRT Haber телеканали орқали ўтиш даври ҳукуматлари тузилганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 08:56. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!