Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Барселона" Ямалга юлдуз рақобатчи топди

"Барселона" Ямалга юлдуз рақобатчи топди

"Барселона" 2026 йилнинг ёзида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Каталония грандининг қизиқишлари рўйхатида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан Карим Адейеми ҳам бор.

Barca Universal нашри тарқатган хабарга кўра "кўк-анорранглилар" спорт директори Деку 18 ёшли Ламин Ямал ёш бўлгани учун унга кучли рақобатчи керак деб ҳисобламоқда. Ҳужум чизиғида ҳам ўйнай оладиган германиялик вингер клуб учун оптимал вариант бўлиб турибди.

Карим Адейемининг Transfermarkt сайтидаги тахминий нархи - 60 млн евро. Сўнгги вақтларда 23 ёшли футболчига Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Киритилди: 23:46 15.11.2025. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!