Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Барселона" текинга ЕЧЛнинг энг зўр ҳимоячисини олмоқчи

"Барселона" текинга ЕЧЛнинг энг зўр ҳимоячисини олмоқчи

Дортмунднинг "Боруссия" клубини тарк этган марказий ҳимоячи Матс Хуммельс фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали саҳифаларида хабар берилди.

Журналистларнинг ёзишича, 35 ёшли футболчига “Барселона” қизиқиш билдирмоқда. "Блауграна"ни тажрибали немиснинг текин трансфери ўзига тортмоқда.

Аввалроқ матбуотда Хуммельснинг трансферига "Милан" ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Хуммельс ўтган мавсумда ЕЧЛда энг яхши ҳимоячи деб топилди.

Киритилди: 12:59 16.06.2024. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!