Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»га ўтмоқда - Трансфер тафсилотлари

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»га ўтмоқда - Трансфер тафсилотлари

«Реал» клуби «Челси» ҳимоячиси Марк Кукурелья билан олти йиллик шартнома имзолайди, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

27 ёшли испаниялик футболчи трансферга розилик бериб бўлган, у ЖЧ-2026 якунланганидан кейин «Қироллик клуби» сафига бориб қўшилиши керак.

Журналист Дэвид Орнштейннинг маълумотига кўра, трансфер суммаси 60 миллион еврони ташкил этади. «Реал» «Челси»га зудлик билан 55 миллион евро тўлайди, яна 5 миллион евро эса футболчининг кўрсатадиган ўйинларига қараб бонуслар кўринишида кўзда тутилган.

Кукурелья — «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2022 йилнинг август ойидан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда футболчи лондонликлар таркибида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали Кукурельянинг трансфер баҳосини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 08:38. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!