"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски соннинг орқа қисмидан олган жароҳатини даволашда давом этмоқда.
Хабарларга кўра, 36 ёшли польяк яна 2 ҳафтада тўлиқ сафга қайтади. Клуб футболчи 11 майга белгиланган Ла Лига доирасидаги "эл-класико"га тайёр бўлишига умид қилмоқда.
Левандовски бу мавсумда жами 48 та ўйинда 40 та гол урди ва 3 та ассист берди.