«Камп Ноу»да реконструкция авжида. Стадион 2024 йилнинг ноябрь ойига қадар ёпилди
«Барселона» клубининг уй стадиони «Камп Ноу»да реконструкция ишлари бошланган.
«Барселона» май ойида «Камп Ноу»даги сўнгги учрашувини ўтказганди. Клуб янги мавсумдан вақтинчалик шаҳардаги «Олимпия» стадионига кўчади. Каталониянинг Монжуик районидаги бу арена 55 926 томошабин сиғимига эга.
«Камп Ноу»даги 1,6 миллиард евро сметасига эга реконструкция давомида стадиондаги томошабинлар сиғими 99 354 ўриндан 106 минг сиғимга етказилади. ВИП-зона 14 минг ўринга оширилиши режалаштирилган.
Ўйингоҳ трибуналарининг усти ёпилади. Арена 2024/25 йилги мавсумда фойдаланишга топширилиши белгиланган бўлса-да, «Барса» стадиондаги қурилиш ишлари якунланмай туриб 2024 йилнинг ноябрь ойида стадионга қайтишни режалаштирган.