Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Барселона» «Сельта» майдонида муҳим ғалабага эришди ва «Реал» билан фарқни қисқартирди (ВИДЕО)

«Барселона» «Сельта» майдонида муҳим ғалабага эришди ва «Реал» билан фарқни қисқартирди (ВИДЕО)

Испания чемпионатининг 12-турида "Барселона" сафарда "Сельта"ни мағлуб этди - 4:2.

Меҳмонлар сафида Роберт Левандовски (хет-трик) ва Ламин Ямал, мезбонлар сафида Серхио Каррейра ва Борха Иглесиас ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шу билан бирга, олтита голдан бештаси биринчи бўлимдаёқ киритилди.

"Сельта" Испания чемпионати турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди - жамоа 12 ўйиндан кейин 13 очко тўплаган. "Барселона" (12 ўйиндан кейин 28 очко) иккинчи ўринда бормоқда.

Ла Лига. 12-тур
10 ноябрь, душанба, 01:00
Сельта - Барселона - 2:4
Голлар: Левандовски, 10 - пенальтидан (0:1). Каррейра, 11 (1:1). Левандовски, 37 (1:2). Иглесиас, 43 (2:2). Ямаль, 45 (2:3). Левандовски, 74 (2:4)
Сельта: Раду, Алонсо, Старфельт, Фернандес (Роман, 78), Каррейра, Мориба, Сотело (Эль-Абделлауи, 78), Мингеса (Родригес, 46), Дуран, Иглесиас (Аспас, 70), Хутгла (Сарагоса, 58)
Барселона: Шесни, Бальде (Мартин, 86), Кубарси, Араухо, Гарсия, Фермин Лопес, Ольмо (Кристенсен, 86), де Йонг, Рэшфорд (Торрес, 88), Левандовски, Ямаль
Огоҳлантиришлар: Роман, 90 - Кубарси, 42. де Йонг, 79. Рэшфорд, 87. Левандовски, 89
Четлатиш: де Йонг, 90 (иккинчи сариқ карточка)

Киритилди: Бугун 04:30. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!