Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Барселона" рекорд даражада даромад олди

A A A
"Барселона" рекорд даражада даромад олди

19 март, якшанба куни “Барселона” ва Мадриднинг “Реал” клублари ўртасида Ла Лига доирасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу қарама-қаршиликка 95 минг мухлис ташриф буюрди.

RAC1 маълумотларига кўра, каталонияликлар ушбу ўйиндан 8,2 миллион евродан кўпроқ даромад олишга муваффақ бўлишди. Бу Каталония гранди учун рекорд кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, учрашув "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтди ва "Барселона"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қўшиб берилган вақтда ҳал қилувчи гол ярим ҳимоячи Франк Кессиэ томонидан киритилди.

Ушбу муваффақият эвазига Хави Эрнандес шогирдлари иккинчи ўриндаги "Реал"дан очколар фарқини 12тага етказишди.

Киритилди: 14:03 20.03.2023. Ўқилди: 2058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!