"Барселона" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Раҳим Стерлингга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади журналист Маттео Моретто ўз твиттерида.
Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби ёзги трансферлар вақтида футболчини сотиб олмоқчи. "Барселона"нинг бир нечта футболчилари келишувга қўшилиши мумкин.
Ўтган мавсумда 26 ёшли Стерлинг "Манчестер Сити" таркибида барча мусобақаларда 49 учрашув ўтказди,14 гол урди ва 12 голга узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.