Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Барселона" ниҳоят суд орқали ўз мақсадига етадиган бўлди

"Барселона" ниҳоят суд орқали ўз мақсадига етадиган бўлди

"Барселона"га Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига ва Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) "Барса"ни Дани Ольмо ва Пау Виктор билан рўйхатдан ўтказишдан бош тортганини эълон қилган эди. Каталония клуби Олий спорт кенгашига (CSD) мурожаат қилди.

Cadena SER хабарига кўра, CSD "Барса"га ушбу футболчиларни вақтинча рўйхатдан ўтказишга рухсат беради. Бу қарор расман элон қилинганидан кейин Ольмо ва Виктор майдонга қайтишлари мумкин.

Ҳужумчи ва ярим ҳимоячининг Испания Суперкубоги ярим финалида "Атлетик"га қарши ўйиндаги иштироки ҳамон сўроқ остида. "Блауграна" етиб борса, улар финалда ўйнашлари мумкин.

Бу ҳукм якуний эмас ва ўйинчиларга мавсум охиригача "Барcа"да ўйнашга рухсат берилган дегани эмас. CSD "Барселона"нинг сўрови қонуний асосга эга эканлигини тан олади, яъни клуб тақдим этган 52 саҳифалик ҳужжатда экспертиза ўтказиш учун етарли далиллар мавжуд.

Эндиликда юқоридаги органнинг юридик хизматлари ишни ҳар томонлама ўрганиб, якуний қарор қабул қилиш учун уч ойгача муддатга эга.

Киритилди: 09:35 08.01.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!