Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Барселона" муҳим футболчисини 6 ҳафтага йўқотди

A A A
"Барселона" муҳим футболчисини 6 ҳафтага йўқотди

Гави тиззасидан олган жароҳати туфайли олти ҳафтагача сафдан чиқиши мумкин.

Аввалроқ, "Барселона" хавбеки ўнг тиззасида оғриқ сезаётгани маълум бўлганди. У Ла Лигада "Райо Вальекано" билан ўйинни ўтказиб юборди, шунингдек, Испания терма жамоаси ўйинларида иштирок этмади.

Marca хабарига кўра, Гави консерватив даволанмоқда ва олти ҳафтагача сафдан чиқиши мумкин. Операция қилиш имконияти ҳам истисно этилмайди. Кейинги ҳафта сўнгги кунлардаги динамикани баҳолаш учун янги тиббий йиғилиш бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, бу эски жароҳатнинг қайталаниши эмас, балки янги шикастланиш - оғриқ манбаи ўнг тиззанинг бошқа зонасида жойлашган.

Гави жорий мавсум Испания чемпионатида 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:48 12.09.2025. Ўқилди: 1172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!