Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Барселона" Месси учун 100 минг кишилик хайрлашув маросимини ўтказмоқчи

"Барселона" Месси учун 100 минг кишилик хайрлашув маросимини ўтказмоқчи

"Барселона" собиқ президенти Жоан Лапорта "Камп Ноу" стадионида Лионель Мессига ҳайкал ўрнатиш керак деб ҳисоблайди.

"Лео худди Кройф каби "Камп Ноу"да ҳайкал ўрнатилишига лойиқ. Шунингдек, у хайрлашув маросимига ҳам лойиқдир. Бизнингча, энг тўғри вақт — стадион тўлиқ қуриб битказилган ва 100 мингдан ортиқ томошабинни қабул қила оладиган ҳолатга келган пайт бўлади. Ушбу тадбирни ташкиллаштиришга умид қиламиз", — деди Лапорта "Catalunya Radio" эфирида.

Март ойида "Барселона"да президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Жоан Лапорта яқинда яна ўз номзодини қўйиш имкониятига эга бўлиш учун истеъфога чиққан эди.

Ҳозирда "Барселона" Испания Ла Лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: Бугун 19:08. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!