Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Барселона" иқтидори клубдан кетиш қарори ҳақида Фликни огоҳлантирди

"Барселона" иқтидори клубдан кетиш қарори ҳақида Фликни огоҳлантирди

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Дро Фернандес қишда "Барселона"ни тарк этади. Испаниянинг Sport нашри тарқатган хабарга кўра 18 ёшли футболчи жума куни эрталаб жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка ўз қарорини маълум қилган. Дро клубга товон пули сифатида 6 миллион евро тўлайди.

Яқин кунларда футболчи оиласи ва агентлар билан учрашиб, турли вариантларни ўрганишни режалаштирмоқда. "Барселона" бироз шокка тушди ва истеъдодли ўйинчини ушлаб қолишга уриниши мумкин.

Қайд этилишича, "Барселона" Дро Фернандес билан шартномани узайтиришни режалаштирган, аммо спорт директори Деку шартномани ўз вақтида ёпишга улгурмаган.

Дро яқинда - 12 январь куни 18 ёшга тўлди. Дро Фернандес "Барселона"нинг асосий жамоаси сафида бешта ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 23:36 16.01.2026. Ўқилди: 1681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар