Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

"Барселона" ҳужумчисини сотиб юборишга қарор қилди

"Барселона" ҳужумчисини сотиб юборишга қарор қилди

"Барселона" вингери Ферран Торрес жорий мавсум якунида Каталония грандини тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда Goal.com портали хабар бермоқда.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар" таркибидаги ўрнини йўқотди ва мураббийлар штаби энди унинг хизматларига умид қилмаяпти. Клуб ёзги трансфер ойнасида Торресни қўйиб юборишга тайёр.

Transfermarkt портали 23 ёшли футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Ферраннинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Торрес жорий мавсумда “Барселона” сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Киритилди: 14:21 27.03.2023. Ўқилди: 1372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!