Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Барселона» ҳужумчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди

«Барселона» ҳужумчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди

Ферран Торрес жароҳати туфайли 3 ҳафтага яқин майдонга туша олмайди.

«Барселона» ҳужумчиси Ла Лига 18-туридан ўрин олган «Атлетико»га (1:2) қарши баҳсни мушакларидаги муаммо билан якунлади. У иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганди.

Каталония клуби футболчини кўрикдан ўтказди ва унда енгил жароҳат аниқланди.

АS хабарига кўра, 24 ёшли испан тахминан 3 ҳафтани ўтказиб юборади.

Ферран Торрес бу мавсумда Ла Лиганинг 13 та учрашувида 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:59 25.12.2024. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!