Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Барселона"га Неймар билан 50 млн евро эвазига шартнома имзолаш таклиф этилди

"Барселона"га Неймар билан 50 млн евро эвазига шартнома имзолаш таклиф этилди

"Барселона"га ПСЖ ҳужумчиси Неймар билан 50 миллион евро эвазига шартнома таклиф этилди.

Каталония клубига ПСЖ томонидан воситачилар қўнғироқ қилишди. "Барселона"га Париж клуби билан музокараларда муаммо бўлмаслиги ваъда берилди.

30 ёшли бразилияликнинг ўзи эса "Барса"га қайтишдан мамнун бўлар эди. Бу ҳужумчи кетишга тайёр бўлган ягона клуб.

Аммо, каталонияликлар ҳозирда Неймар билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқишмаяпти, сабаби улар "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг трансферига эътиборларини қаратишган.

Неймар ўтган мавсум парижликлар сафида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 8та ассист қайд этди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 21:11 23.06.2022. Ўқилди: 1986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!