"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
RAC1 журналисти Жерар Ромерога кўра, "Барселона" ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин форварднинг трансфери борасида музокара ўтказмоқчи.
Уругвайлик футболчи бунга рози бўлиши мумкин, чунки Криштиану Роналду қайтганидан кейин Каванининг майдонга тушиш эҳтимоли янада камайди.
34 ёшли Кавани 2020 йилдан буён "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилиб, 40та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.