Бир кун аввал "Барселона" Фермин Лопес билан шартномани узайтиришга келишиб олгани маълум бўлганди.
Журналист Фабрицио Романонинг сўнгги маълумотларига кўра, Каталония клуби 22 ёшли испаниялик футболчига жуда катта товон пули белгилади. Хабарларга кўра, унинг янги шартномасидаги товон пули бир миллиард еврони ташкил этади.
Фермин Лопес 2023 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда унинг ҳисобида Ла Лигада 15 та ўйин бор. Ушбу беллашувлар доирасида футболчи 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.