Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Энди ППХ ёки участковой ходими ГАИ вазифасини хам бажариши мумкин

Энди ППХ ёки участковой ходими ГАИ вазифасини хам бажариши мумкин

ППХ ходими ёки «участковой» ЙПХ ходими вазифасини ҳам бажариши мумкин бўлади. Ёки аксинча

Ҳозирда ички ишлар тизимидаги патрул-пост, йўл-патрул, профилактика, тезкор-қидирув ва қўриқлаш хизматлари алоҳида-алоҳида ишламоқда. Шунинг учун ҳам чорраҳада турган йўл-патрул ходими жанжаллашаётган икки одамни ажратишни ўз хизмат вазифаси деб ҳисобламайди. Қўриқлаш хизмати ходимининг эса бинодан ташқарида тақиқлаш белгиси остида қолдириб кетилган машина билан иши йўқ. Патрул-пост машинасида хизмат ўтаётган ходим светофор ишламаётган чорраҳадан оддий ҳайдовчилар қаторида бефарқ ўтиб кетади.

«Илғор тажрибада бу тузилмалар ягона организм сифатида ишлайди, полиция «Бу менинг вазифамга киради, буниси кирмайди» деган гапни айтмайди. Ҳар бир ҳолатга «лаббай» деб жавоб бергани учун ҳам аҳоли уларни ҳимоячиси деб билади», – деди президент.

Мутасаддиларга ички ишлар органларининг аҳоли билан бевосита ишловчи, жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликка қарши курашувчи тузилмаларини янги тизимга ўтказиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш топширилди.

Киритилди: Бугун 17:58. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!