Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Банкдан қарздорлик сабаб кўчмас мулк аукционда 5 050 000 000 сўмга сотилди

Банкдан қарздорлик сабаб кўчмас мулк аукционда 5 050 000 000 сўмга сотилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро ҳужжати келиб тушган.

Унга кўра, қарздор А.A. корхонасидан ундирувчи банк фойдасига 5 755 904 435 сўм қарздорлик ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган турар жойга қаратиш белгиланган.

Қонун талабларига мувофиқ, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Гаров мулки сифатида қайд этилган турар жой, белгиланган тартибда аукцион савдосига бошланғич 2 500 000 000 сўмга чиқарилиб, аукцион савдоларида 5 050 000 000 сўмга сотилди.

Киритилди: 13:56 04.08.2026. Ўқилди: 1817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!