Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Банкдан 100 миллионга яқин пул ўмарган хакер 6 йилга "кесилди"

A A A
Банкдан 100 миллионга яқин пул ўмарган хакер 6 йилга "кесилди"

Тула шаҳрида яшовчи фуқаро катта фирибгарликлар учун олти йилга озодликдан маҳрум қилинди. У банкдан 95 миллион рублдан ортиқ пулни ўғирлашга муваффақ бўлган. "Россия 1" ва "Россия 24" телеканалларида эфирга узатиладиган Тула давлат телерадиоэшиттириш компаниясининг хабар беришича, ҳукм шаҳарнинг Совецкий туман суди томонидан чиқарилган.

Тергов материалларига кўра, фуқаро тажрибали хакер бўлиб чиқди ва муассаса дастурий таъминотида техник хатоликни аниқлади. Ундан фойдаланиб, эркак ўзининг картасига деярли 100 миллион пул ўтказди. Бунинг учун у 220 та операцияни бажариши керак эди.

Гумон қилинувчи барча ўғирланган пулларни ўз фаровонлигини оширишга сарфлаган: учта квартира ва иккита хорижий машина сотиб олган. Маблағларнинг бир қисмига чет элда таътилга йўлланмалар сотиб олган.

Энди фирибгарга узоқ муддатли жазо тайинланди. Шунингдек, у банк фойдасига 56 миллион рублдан ортиқ миқдорда моддий зарарни қоплаши керак. Ҳукм устидан шикоят қилиниши мумкин.

Киритилди: 14:05 25.06.2021. Ўқилди: 2090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!