Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Банк ходими мижозини ўлдириб, 18 йилга қамалди

Банк ходими мижозини ўлдириб, 18 йилга қамалди


Банкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижозни қасддан ўлдирган банк ходими суд ҳукми билан 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Маълум қилинишича, у мижознинг ёнидаги 5,7 минг долларга кўз тикиб, уни овлоқ жойда ўлдирган. Шундан сўнг марҳумнинг жасадини автомобиль ичига жойлаб, кечгача ишлаган ва кечқурун Фарғона каналига ташлаб юборган.

Жасад 6 кундан кейин топилган.

⚖️ Суд банк ходимини қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, 18 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.

Киритилди: 20:11 22.09.2026. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!