Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бангладешнинг янги Бош вазири Тариқ Раҳмон парламентда қасамёд қилди

Бангладешнинг янги Бош вазири Тариқ Раҳмон парламентда қасамёд қилди

Бангладеш миллий партияси (БМП) етакчиси Тариқ Раҳмон 12-февралдаги сайловларда партиясининг катта ғалабасидан сўнг парламентда қасамёд қилди ва расман Бош вазир лавозимига киришди.

Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берди.

Тариқ Раҳмон ҳокимият алмашинуви ва Шайх Ҳасина маҳкамасининг истеъфога чиқиши ортидан Бангладешни тахминан 18 ой бошқарган вақтинчалик ҳукуматнинг ўрнини эгаллайди.

Аввалроқ БМП парламент сайловларида ғалаба қозонгани ва иттифоқчилари билан бирга 212 ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилган эди. Ислом иттифоқи (Жамаат-и-Исломи) 77-ўринни эгаллади, деб хабар берди belta.by.

Киритилди: 22:46 17.02.2026. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!