Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бангладешда 1,3 миллиондан ортиқ одам сув тошқинидан жабр кўрди

Бангладешда 1,3 миллиондан ортиқ одам сув тошқинидан жабр кўрди

1,3 миллиондан ортиқ бангладешлик мамлакат шимоли-шарқидаги сув тошқинидан жабр кўрди.

Бу ҳақда журналистларга маҳаллий полиция маълум қилди.

“1,34 миллиондан ортиқ одам жабр кўрди. Сув тошқини оқибатида улар яшаган қишлоқлардаги уйлар ва йўллар сув остида қолди”, дея Силхет округи полицияси комиссари Абу Аҳмед Сиддиқнинг сўзларидан иқтибос келтирди Agence France-Presse.

Синоптикларнинг таъкидлашича, кучли ёғингарчилик Браҳмапутра, Дхарла ва Дудхкумар дарёларида сув сатҳининг хавфли даражада кўтарилишига олиб келди, бу эса Бангладеш шимоли-шарқидаги кўплаб ҳудудларда сув тошқинига сабаб бўлди. Метеорологлар яна 24 соат давомида ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантирди.

Расмийлар жабрланганларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Сув босган ҳудудлар аҳолиси вақтинча чодирли лагерларига эвакуация қилинмоқда, деб хабар беради report.az.

Киритилди: 10:51 04.07.2024. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!