Бангладешнинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари Муҳаммад Юнус собиқ бош вазир Шайх Хасинани Ҳиндистондан сиёсий баёнотлар беришни бас қилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бундай баёнотлар икки давлат муносабатларида кескинликни келтириб чиқаради.
Шайх Ҳасина 2024 йил 5 августда Бангладешни 15 йиллик бошқарувига қарши кенг тарқалган норозиликлардан сўнг тарк этди. Ҳозирда у Ҳиндистонда.
«Агар Ҳиндистон уни Бангладеш ҳукумати унинг қайтишини талаб қилмагунча ушлаб туришни истаса, унинг сукут сақлаш шарти бўлиши керак», деди Юнус Press Trust of India нашрига.
❕ Юнус Ҳиндистон билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади, лекин Ню-Деҳлини Бангладешдаги сиёсий вазиятга ўз нуқтаи назарини қайта кўриб чиқишга чақирди.