Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бангладеш ва Ҳиндистонда миллионлаб одамлар электрсиз қолди

A A A
Бангладеш ва Ҳиндистонда миллионлаб одамлар электрсиз қолди

“Ремал” циклони Бангладеш ва Ҳиндистоннинг қирғоқ ҳудудида бўрон, кучли ёмғир келтириб чиқарди.

“Бангладеш янгиликлари-24” интернет портали ёзишича, соҳил бўйидаги юзлаб қишлоқларни сув босган, тезлиги 33 метр/сонияга етган шамол уйлар томини учириб кетган, дарахтлар, электр устунларини қулатган. 3 миллионга яқин одам яшайдиган ҳудуд токдан узилган. Ҳозирча камида уч киши ҳалок бўлгани айтиляпти.

Ҳиндистон полиция департаменти маълумотига кўра, Ғарбий Бенгалия пойтахти Калькутта шаҳрида 50 дан зиёд халқаро ва маҳаллий рейс бекор қилинди.

Жанубий Осиёда жойлашган Бангладеш ва Ҳиндистоннинг пастки қирғоғи сўнгги йилларда тез-тез кучли бўронга дуч келмоқда. Бу ҳолат иқлим ўзгариши – денгиз юзаси ҳарорати кўтарилиши билан боғлиқ. “Ремал” минтақада бу йилги биринчи циклон.

– Эрта огоҳлантириш ва вақтида эвакуация қилиш ҳар икки давлатни жиддий талофатдан асраган бўлса-да, энергетика инфратузилмаси жиддий шикастланган, – деди Энергетика вазирлиги расмийлари. – Бангладеш ҳукумати бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун кўплаб ҳудудларда электр токини узди. Бунинг устига қулаган дарахтлар, узилган симлар ҳам энергия таъминотини тўхтатиб қўйди. Натижада қирғоқ бўйидаги айрим шаҳарлар зулматда қолди.

Киритилди: 19:18 27.05.2024. Ўқилди: 1612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!