Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бангкокдаги зилзила қурбонлари сони 22 кишига етди

Бангкокдаги зилзила қурбонлари сони 22 кишига етди

Бангкокдаги зилзила қурбонлари сони 22 кишига етди, 72 киши бедарак йўқолган.

Бу ҳақда Таиланднинг Thai PBS телеканали маълум қилди.

Илгари 20 кишининг ўлими ҳақида маълумот бор эди.

Қайд этилишича, пойтахтнинг шимолий қисмида, Чатучак туманида, Бош аудиторлик идорасининг 30 қаватли биноси қулаган жойда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Охирги тўрт кун ичида вайроналар остидан 15 нафар ҳалок бўлган қурилиш ишчиларининг жасади топилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Мьянмада кучли зилзила содир бўлган эди. Таиланд метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, унинг магнитудаси 8,2 ни ташкил қилган. Республикада зилзила қурбонлари сони 2,7 минг кишидан ошди.

Таиланд ҳам зилзиладан зарар кўрди, кучли силкинишлар Бангкок ва унинг атрофида, шунингдек, қиролликнинг шимолий, шимоли-шарқий, марказий ва жанубий ҳудудларида сезилди. Бангкок ҳукумати сешанба куни фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди, чунки шаҳардаги вазият нормал ҳолатга қайтди.

Киритилди: 09:20 02.04.2025. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!