Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бангкокда ўзбек жангчисини муҳим тўқнашув кутмоқда

Бангкокда ўзбек жангчисини муҳим тўқнашув кутмоқда

Ўзбекистонлик муайтой устаси Асломжон Ортиқов ONE Championship ташкилоти чемпионлик камари учун яна бир бор жанг ўтказади. Ташкилот расмий маълумотига кўра, у 20 ноябрь куни Бангкокда ташкил этиладиган The Inner Circle 39 турнирида амалдаги чемпион, россиялик Асадулла Имангазалиевга қарши рингга кўтарилади.

Ушбу жанг нафақат реванш мақомига эга, балки муайтой бўйича Гран-при мусобақасининг чорак финал баҳси ҳам ҳисобланади. Томонлар аввал жорий йил июнь ойида тўқнаш келишган. Ўшанда ғолиб ҳакамларнинг бўлинган қарори асосида Имангазалиев деб топилган эди.

Аломжон Ортиқов биринчи жангдан кейин хато ва камчиликларини таҳлил қилганини таъкидлаган. Самарқандлик спортчи реванш баҳсида янада фаол ҳаракат қилиб, рақибини мағлуб этишга интилишини билдирган.

23 ёшли ўзбек жангчиси ушбу беллашувда ғалаба қозонса, ONE Championship тарихида муайтой йўналишида жаҳон чемпиони бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчига айланади.

Киритилди: 09:47 20.11.2026. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда