Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бангкокда кучли сув тошқини оқибатида 40 га яқин киши ҳалок бўлди

Бангкокда кучли сув тошқини оқибатида 40 га яқин киши ҳалок бўлди

Таиланд пойтахти Бангкокда кучли ёмғирлар ортидан юзага келган сув тошқини оқибатида қарийб 40 киши ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, икки кун ичида шаҳарнинг айрим ҳудудларига 300 миллиметрга яқин ёғингарчилик тушган. Шаҳарнинг барча 50 туманида офат режими эълон қилинган.

Минглаб аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Улар учун 230 дан ортиқ вақтинчалик жойлаштириш пунктлари ташкил этилган. Ҳокимият ҳалокатларнинг асосий сабаблари сифатида сувга чўкиш ва электр токидан зарарланиш ҳолатларини келтирган.

Тошқин Таиланднинг энг йирик Суварнабхуми аэропорти фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатган. Минглаб багажлар аэропортда тўпланиб қолган, айрим рейслар бекор қилинган. Шаҳарда мактаблар ёпилган, транспорт ҳаракати эса сезиларли даражада қийинлашган.

Айрим ҳудудларда сув чекина бошлаган бўлса-да, бош вазир Анутин Чарнвиракул хавф ҳали сақланиб қолаётганини айтди. Метеорологлар келаси ҳафтада яна кучли ёмғирлар ёғишини прогноз қилмоқда.

Киритилди: 21:20 03.10.2026. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!