Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Балиқчилик баҳонасида табиатга 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Балиқчилик баҳонасида табиатга 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармалари ходимлари ўтказган навбатдаги тезкор назорат тадбирида Ангор туманидаги “Каттақум” массиви ҳудудидан қум хом ашёсини ноқонуний олиш ҳолатига дуч келди.

Бу ҳақда хабар берган вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматига кўра, Сурхондарё вилояти давлат ўрмон хўжалигидан балиқчилик билан шуғулланиш учун ижара асосида ер олган Баҳодир Шотўраев (исм-шариф ўзгартирилди) ҳудуддаги ер майдонида балиқчилик хўжалигини ташкил этиш ўрнига шартнома шартларини бузиб, фойдаланиб келгани аниқланди. Норуда материаллар қазиб олинган ҳудудда маркшейдерлик ўлчови ўтказилганида у 14550,46 куб-метр қум қазиб олгани ва табиатга 1 миллиард 50 миллион 543 минг сўм зарар етказгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

Киритилди: 08:21 28.09.2024. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!