Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Баҳсли банкнот: Непал ҳукумати банкнотларнинг янги сериясини чиқарди

Баҳсли банкнот: Непал ҳукумати банкнотларнинг янги сериясини чиқарди

Непал ҳукумати банкнотларнинг янги сериясини чиқарди ва улардан бири 100 рупийлик банкнотда Ҳиндистон томонидан даъво қилинган ҳудудлар билан Непал харитаси тасвирланган. Бу икки давлат муносабатларини кескинлаштиради, деб ёзади Eurasian Times..

Ҳиндистон ва Непал ўртасида 370 квадрат километр майдон бўйича узоқ вақтдан бери давом этаётган баҳс бор. У Ҳиндистон, Непал ва Хитой чегараларининг туташган жойида жойлашган бўлиб, у ерда жойлашган довонлар ва бошқа йўналишлар туфайли стратегик аҳамиятга эга.

2023 йилда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Непал Бош вазири Пушпакамал Даҳал Прачандра низони тинч йўл билан ва дўстона муҳитда ҳал қилишга келишиб олдилар, аммо ҳеч бўлмаганда яқин келажакда бу содир бўлмайдиганга ўхшайди. Баҳсли ҳудудлар устидан самарали назорат Ҳиндистон расмийлари қўлида қолмоқда, маҳаллий аҳоли эса Ҳиндистон фуқаролигига эга.

Хитой бу можарода Непални тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва умуман олганда Непал ҳукумати устидан ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 22:02 05.05.2024. Ўқилди: 1213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!