Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Баҳрайнда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан алоқадор гуруҳнинг 41 нафар аъзоси ҳибсга олинди

Баҳрайнда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан алоқадор гуруҳнинг 41 нафар аъзоси ҳибсга олинди

Бу ҳақда Бахрайн Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қўлга олиш операцияси хавфсизлик хизмати ҳисоботлари ҳамда прокуратура томонидан ўтказилган суриштирувлар натижасида амалга оширилди. Мазкур текширувлар жосуслик ва хорижий давлатнинг ички ишларга аралашиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан олиб борилган.

ИИВ маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар ушбу ташкилотнинг "асосий тузилмасига" кирган.

Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан ҳуқуқий жараёнлар давом этмоқда. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ташкилот фаолиятига алоқадор бўлган ёки қонунни бузган бошқа шахсларни аниқлаш учун қидирув ва тергов ишларини тўхтатгани йўқ.

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!