Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ўзининг имзоланган бокс қўлқопини кимошди савдосига тақдим этди.
Журналист Аброр Зоҳидовнинг маълум қилишича, тушган пулларнинг салмоқли қисми хорижда мураккаб операция учун пул йиғилаётган 13 ёшли Нуразиз Саидов учун сарфланади. Нуразизнинг ўзи ҳам спорт билан шуғулланган, яхши натижаларга эришган. Аммо энди оққон деган оғир дард билан курашмоқда. Шунингдек, савдо ҳажмига кўра энг муҳтож деб топилган бошқа бемор болажонлар учун ҳам ҳисса ажратилади.
Ҳозир тахминан 100 млн сўм пул зарур... Аукцион ғолибига совринни чемпионнинг ўзи топшириши ҳам мумкин.
Шунингдек, ғолибга бемор болалардан миннатдорлик рамзи сифатида алоҳида совға ҳам борлиги айтилмоқда.
Дастлабки нарх 10 минг сўм. Таклифларни https://t.me/Abror_Zohidov телеграми орқали бевосита билдиришингиз мумкин.