Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Иван Дичко билан жанг қилиши тахмин қилинмоқда

Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Иван Дичко билан жанг қилиши тахмин қилинмоқда

Шу йилнинг 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси ташкил этадиган бокс оқшомида Жалолов рингга кўтарилади.

Унга ким рақиблик қилиши ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ. Жалоловнинг қозоғистонлик Иван Дичко билан жанг қилишини тахмин қилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, Жалолов 7 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган проф бокс оқшоми доирасида франциялик Девид Спилмонт билан жанг қилиши керак эди. Аммо ташкилотчилар Баҳодирнинг юзидаги ҳуснбузар туфайли жангни бекор қилишганди.

Ҳамюртларимиздан эса Баҳодир Жалоловдан ташқари ярименгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар Отабек Холматов иштирок этади.

Киритилди: 03:43 12.03.2025. Ўқилди: 1540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!