Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Баҳодир Жалолов 2028-йилги ёзги Олимпиадада қатнашиши мумкин” — Раҳматжон Рўзиоҳунов

“Баҳодир Жалолов 2028-йилги ёзги Олимпиадада қатнашиши мумкин” — Раҳматжон Рўзиоҳунов

Ўзбекистон бокс терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиоҳунов икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг 2028-йилги ёзги Олимпиадада иштирок этиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

“Баҳодир Жалоловни учинчи Олимпиадада кўрамизми ёки бу масала аллақачон ёпилганми?”, деган саволга Рўзиоҳунов шундай жавоб берди:

“Ҳозирча аниқ айтиш қийин. Ёшлар ўсиб келмоқда, уларнинг орасида ҳам чемпион бўлишни истайдиганлар бор. Кўп жойларда “Баҳодир, ёшларга йўл бер” деган гапларни эшитганмиз. Аммо у ҳозир жаҳон чемпионатида қатнашганида ҳам ғолиб чиқарди. Агар кейинги Олимпиадага борса, ўша ерда ҳам ғалаба қозонишига ишонаман. Буларнинг барчаси мусобақа яқинлашганда ҳал бўлади”, деди мураббий ZBS Podcast дастурида.

Рўзиоҳуновнинг таъкидлашича, Жалолов учун терма жамоа эшиклари ҳали ҳам очиқ:

“Йўл ёпилмаган. Нега ёпилиши керак? Профессионал боксчилар ҳам қайтиб келишлари мумкин”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Токио–2020 ва Париж–2024 Олимпиадаларида олтин медални қўлга киритган. Париждаги ғалабадан сўнг у профессионал боксга ўтишини эълон қилган эди.

Киритилди: 22:17 03.11.2025. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!