“Бағдод тумангаз” бўлими бош муҳандиси Р.Қ. мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, тумандаги ЯТТ “А.А.”дан 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даври давомида фойдаланилган табиий газ учун тўланган 29,8 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у яна 2,2 млн. сўмни олган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Бағдод тумангаз” бўлими бош муҳандиси Р.Қ. га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли таъминот корхоналари ходимлари!
Иш фаолиятингиз давомида тамагирлик ҳолатларига ёки бошқа турдаги коррупцион жиноятларга қўл урманг.
Шуни унутмангки, хар қандай коррупцион ҳолатлар фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.