Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

БААдами ёки Қозоғистон: Нурсултон Назарбоев қаерда?

БААдами ёки Қозоғистон: Нурсултон Назарбоев қаерда?

Қозоғистоннинг БААдаги элчихонаси РИА Новости агентлигига Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ушбу мамлакатда бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

«Унинг матбуот котиби берган сўнгги ҳисоботга кўра, Назарбоев Қозоғистонда», - деди элчихона вакили.

Аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари Назарбоевлар оиласига тегишли экани айтилаётган иккита шахсий самолёт Қирғизистондаги «Манас» халқаро аэропортига қўнганини хабар қилган эди. Улардан бири Македониядан, иккинчиси Бирлашган Араб Амирликларидан келган. Бироз вақт ўтгач, томонлар Қирғизистон пойтахти аэропортини тарк этишди.

Киритилди: 19:09 17.01.2022. Ўқилди: 3425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!