Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати тўй ва дафн маросимларини оила аъзолари ва кўпи билан 10 киши иштирокида ўтказишга рухсат берди. Ушбу қоидани Фавқулодда ҳолатлар, инқирозлар ва табиий офатлар бўйича миллий бошқарма эълон қилди.
Бошқарма талабига мувофиқ маросимда қатнашадиганларнинг бари коронавирус профилактикасига риоя этиши зарур. Иштирокчиларга маросимдан бир кун аввал коронавирусга тест топшириш тавсия этилади. Меҳмонлар ижтимоий масофага риоя этиши, мезбон эса меҳмонлар қўлларини тез-тез совунлаб ювишини кузатиб бориши зарур.
Маросимларда таомларни “шведча стол” тарзида бериш тақиқланади, овқатлар бир марталик идишларга солинган бўлиши керак. Барча юзалар тез-тез дезинфекция қилиб турилади.
Ушбу қоидаларга риоя қилмаганлар жаримага ва бошқа жазоларга тортилади.