БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён 21 октябрь куни Россияга ташриф буюради.
Бу ҳақда жума куни Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
У Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боради. Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни, жумладан, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги вазиятни кўриб чиқадилар.
БАА президенти Қозондаги БРИКС саммити тадбирларида ҳам иштирок этади.