Мамлакат расмийлари Toncoin криптовалютаси яратувчилари баёнотини расмий равишда рад этди ва “олтин визалар”ни аввалгидек фақат олимлар, тадбиркорлар ёки камида 2 миллион дирҳам (тахминан 462 минг евро) капиталга эга бўлган кўчмас мулк инвесторлари олишлари мумкинлигини таъкидлади.
Бир кун аввал Павел Дуров асос солган блокчейн платформаси Toncoin эгалари Бирлашган Араб Амирликларида 10 йиллик “олтин виза” олиш имкониятига эга бўлиши ҳақида эълон қилинган эди. Бунинг учун мазкур криптовалютага 100 минг доллар миқдорида инвестиция киритиш ва қўшимча равишда 35 минг доллар комиссия тўлаш талаб қилиниши билдирилганди.
Ушбу хабар ортидан Toncoin курси 12 фоизга ошди, бироқ БАА ҳукуматининг раддиясидан сўнг унинг қиймати 3 фоизга тушиб кетди.