БАА Афғонистон элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди, дея Амирлик ТИВ вакили маълум қилди.
Вазирлик хабарида айтилишича, Афғонистон элчиси Мавлавий Бадриддин Ҳаққоний Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайф Абдулла ал Шамсийга ишонч ёрлиқларини топширган.
Бадриддин Ҳаққоний Афғонистон ва БАА ўртасидаги муносабатларни тарихий деб таърифлаб, мамлакатнинг доимий ҳамкорлиги ва ёрдами учун миннатдорлик ва мамнуният изҳор этган.
БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайф Абдуллоҳ ал Шамси ҳам БАА ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар жуда муҳим экани ва икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада яхшиланиб, мустаҳкамланишига умид билдирган.
Шу билан бирга, БАА “Толибон” ҳукуматини тан олганини расман эълон қилмаган.