Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Айрим ёш мутахассисларнинг ойлик маошига устама тўланади

Айрим ёш мутахассисларнинг ойлик маошига устама тўланади

Эндиликда ТОП-300 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёш мутахассисларга қўшимча устама берилади.

Президентнинг 19.06.2025 йилдаги ПФ-95-сонли Фармони билан 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260-сонли Фармонига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб борилади.

Маълумот учун: ушбу тўловлар аввалроқ ТОП-500 рейтингига кирувчи хорижий таълим муассасаларини тамомлаганларга нисбатан қўлланилган.

Киритилди: 19:10 17.07.2025. Ўқилди: 504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!