2023-йилги қабулдан “Психиатрия”, “Тиббий психология” ва “Наркология” клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат давлат гранти асосида бўлмоқда.
Яъни бу йўналишларга кирадиган магистратура ва ординатура талабалари контракт асосида эмас, фақат грант асосида ўқийди.
Яна бир янгилик: 2023-йил 1-июлдан психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ва суицидологларнинг устамаси 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.
Хабарни тиббиёт йўналишида ўқийдиган ёки шу йўналишда ўқимоқчи бўлган танишларимизга юбориб қўямиз.