Айтилишича, темир йўл кесишмаларида ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмаса-да, “Стоп” белгиси туфайли ҳайдовчилар тўхташга мажбур бўлмоқда ва натижада узун тирбандликлар юзага келяпти.
Шу муносабат билан қабул қилинган қарорга кўра, бундай темир йўл кесишмаларидаги “Стоп” белгилари босқичма-босқич бошқарилувчи светофорларга алмаштирилади.