Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Айрим пенсионерларнинг пластик карталарига пул маблағлари туширилишида носозликлар кузатилган — Халқ банки расмий хабари

Айрим пенсионерларнинг пластик карталарига пул маблағлари туширилишида носозликлар кузатилган — Халқ банки расмий хабари

Айрим пенсионерларнинг пластик карталарига пул маблағлари туширилишида носозликлар кузатилган — Халқ банки расмий хабари.

Ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамаларга сабаб бўлаётган мазкур ҳолат юзасидан Халқ банки Расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Халқ банки тизимида пенсия маблағларининг юкланиши жараёнида техник носозлик юзага келганлиги сабабли баъзи пенсионерларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар "бекор қилинган" ҳолати юзага келган.

Мазкур ҳолат жами пенсия олувчиларнинг 3%да кузатилган. Ҳозирда ушбу хатоликлар бартараф этилиб, "бекор қилинган" пул маблағлари банк карталарга қайтарилмоқда.

"Эслатиб ўтамиз, барча пенсия олувчиларга, шу жумладан, юқоридаги муаммога дуч келган мижозларга ҳам пенсия маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5102-сонли қарорига асосан, ўзгаришсиз ойнинг 5-санасигача тушириб берилади", - дейилади хабарда.

Киритилди: 18:59 03.04.2024. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!