Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Аёллар ва болаларни ҳар қандай тазйиқдан ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши

A A A
Аёллар ва болаларни ҳар қандай тазйиқдан ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мамлакат тараққиётининг барча йўналишларига ижобий таъсир кўрсатиб, халқимизнинг турмуш сифати ва фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Айниқса, инсон манфаатлари устуворлиги, фуқароларнинг кафолатланган ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилганишлар жамиятнинг ҳар бир қатлами ҳаётида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлди.

Бугунги кунда хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган турли хил зўравонлик ҳолатларига қатъий жазо чораларини белгилаш билан бир қаторда бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Ҳар қандай кўринишдаги зўравонликни инкор этадиган, унга тоқат қила олмайдиган муҳит яратиш бугунги куннинг долзалб масаласи хисобланади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши жамиятимизнинг меҳвари ҳисобланган хотин-қизлар ҳамда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйиш борасида янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилишига хизмат қилади.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида БМТнинг бир қатор муҳим ҳужжатларига, жумладан, “Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенция (CEDAW) ва “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилган.

Давлатимиз раҳбарининг Фармони мазкур халқаро ҳужжатларда белгиланган “гендер тенглик”ва “инсон шаънини ҳимоя қилиш” тамойилларини миллий қонунчилигимизда янада мустаҳкамлади.

Эндиликда давлат идоралари фақат қонунбузилиш ҳолатларига муносабат билдириш билан чекланмасдан, балки уларнинг келиб чиқиш сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва профилактика чораларини кўришга ҳам масъул бўлади.

Шунингдек, Фармонда аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш орқали, бундай ҳолатга учраган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш, зўравонлик ҳолатларини кўриб чиқишда жабрланувчининг қайта жабрланиши (revictimization)га йўл қўймаслик каби устувор йўналишлар белгиланди.

Инсон шаъни, қадри ва эркинлигини таъминлашда халқаро стандартларга мос ҳуқуқий механизмларнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган, ҳар бир фуқаро учун муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқининг кафолатини яратиб беради.

Зафар Амиров,

Фахриддин Мадиев,

Ўзбекистон Республикаси Одил судловакадемияси

Киритилди: Бугун 19:13. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!