Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Эронга қарши ҳарбий операцияларда иштирок этганини рад этди.
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мажид ал-Ансари бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзган.
"Қатар давлати Эронга қарши урушда қатнашмаяпти, балки ўзини ҳимоя қилишнинг қонуний ҳуқуқидан фойдаланмоқда ва Эроннинг мамлакатга қарши тажовузини тўхтатмоқда", деб ёзган у.
Ансари шунингдек, фақат Қатар ҳукумат идораларининг расмий баёнотларига ишонишга чақирди.