Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Аёллар статистикаси: қайси давлатларда аёллар эркаклардан кўп ва қаерда кам?

A A A
Аёллар статистикаси: қайси давлатларда аёллар эркаклардан кўп ва қаерда кам?

Аёллар улуши энг кўп давлатлар - собиқ СССР ҳудудида, эркаклар сони кўп давлатлар эса - Форс кўрфазида жойлашган экан, РИА Новости Жаҳон банкининг очиқ статистик маълумотларини ўрганиб чиқди.

Дунёда аёллар улуши энг юқори бўлган давлат Арманистон эсан. Бу ерда аҳоли орасида аёллар улуши 55% юқори. Украинада аёллар аҳолининг 54,08 %ини ташкил қилади ва Беларуса - 53,96 фоизини ташкил қилади.

Россияда аёллар улуши 53,56% ни ташкил қилади, Латвия ва Литвад (мос равишда 53,62% ва 53,03%.

Ўзбекистонда эса аёллар улуши эркаклардан кам бўлиб 49,7%ни ташкил қилади. (январь 2024)

Дунё бўйича аёллар сони энг кам бўлган давлатлар эса Форс кўрфазида жойлашган. Қатарда аҳоли орасида аёллар улуши атиги 27,49%, БААда 30,65% ва Баҳрайнда 38,04% ни ташкил қилади.

Фақат Гренада ва Панамада аёллар ва эркаклар сони тенг экан.

Ўртача ҳисобда аёллар дунё аҳолисининг 49,7 фоизини ташкил қилади.

Киритилди: 10:03 08.03.2024. Ўқилди: 3943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!