Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатилади

A A A
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатилади

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари тўлаб берилади.

Бунда дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн 600 минг сўмгача) ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача (33 млн сўмгача) миқдордаги харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Киритилди: 11:10 10.07.2023. Ўқилди: 1193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!